Олхўри – суякларни мустаҳкамлайди
Олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 100 грамм олхўри – ўн бўлак қуритилган мевани бир йил давомида истеъмол қилиш билак ва умуртқа поғонасининг пастки қисмидаги суяк минерал зичлигини яхшилайди, шунингдек, суяклар йўқотилишини камайтиради. Олти ой давомида олхўридан мунтазам фойдаланиш ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бунинг сабаби олхўрининг ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатиши, бутун танадаги яллиғланишни камайтириши билан боғлиқ. […]